Бош саҳифа

Ташкилот фаолияти сифатини оширишга қаратилган тадбирлар

"Саноат хавфсизлиги" ДУК янада тўғри ва сифатли фаолиятни амалга ошириш учун, барча меъёрий ҳужжатларни, қонунларни ва қарорларни маълумот  ва ижро учун қабул қилади. Шунингдек, сертификатлаштириш натижалари ва сифат соҳасидаги тадбирлар мунтазам равишда таҳлил қилинади, ходимларни доимий равишда такомиллашиб бориши ва уларни ўқитиб бориш учун шароитлар яратилади.

Малака ошириш машғулотларини ўтган ходимлар сертификатлаш, асбоб-ускуналар ва ахборот технологияларини синовдан ўтказиш соҳасидаги аттестатларга эга бўладилар. Ходимларга "Ўзстандарт" агентлиги ва "Kontexnazorat o‘quv" илмий-техник марказида  ўз вақтида ўқув машғулотлари ўтказилади, шунингдек ҳар чоракда ички машғулотлар ҳам ўтказиб борилади.

Мамлакатга олиб кириладиган саноат маҳсулотларини сертификатлашда савдо тўсиқларини бартараф этиш бўйича ишларни ривожлантириш учун, Сертификатлаштириш органи томонидан, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси тарафидан назорат қилинадиган маҳсулотлар (одам ташувчи лифтлар, кўтариш мосламалари, босим остида ишловчи идишлар, буғли, сув иситиш қозонлари ва бошқалар) учун техник регламентларни ишлаб чиқиш бўйича таклифларни тайёрлаш устида ишлар олиб борилмоқда.

"Саноат хавфсизлиги" ДУК тизимли равишда маҳсулотларни сертификатлаш ва саноат хавфсизлигини ХИЧОларда таъминлаш бўйича семинарларни ўтказиб келади, шунингдек қонун ҳужжатларига ва йиғилиш баённомаларида қайд этилган меъёрий ҳужжатларга мувофиқ учрашувлар ва семинарларни ўтказади.

"САНОАТ ХАВФСИЗЛИГИ" ДУК ва унинг таркибидаги маҳсулотни сертификатлаш Органи, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси билан биргаликда, ХИЧОда саноат хавфсизлигини таъминлашга, атроф-муҳит, инсон ҳаёти ва саломатлигини ҳимоя қилишга, ХИЧОда ускуналарни қўллашда давлат манфаатларига қаратилган, хавфсизлик талабларига жавоб берадиган, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга йўналтирилган ишларни олиб боради.