Мурожаатлар тўғрисидаги низом

  • Фуқароларнинг мурожаатлари оғзаки ёки ёзма равишда қабул қилинади. Фуқароларнинг оғзаки ва ёзма мурожаатлари бир хил аҳамиятга эга.
  • Фуқароларнинг мурожаатлари якка ёки жамоавий тартибда бўлиши мумкин.
  • Фуқароларнинг мурожаатлари ариза, таклиф ёки шикоят шаклида бўлиши мумкин.
  • Ариза - фуқароларнинг ўз ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини амалга оширишда ёрдам сўраб мурожаат қилишидир.
  • Таклиф - фуқароларнинг давлат ва жамоатчилик фаолиятини такомиллаштириш бўйича тавсияларни ўз ичига олган мурожаатдир.
  • Шикоят - фуқароларнинг бузилган ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини тиклаш тўғрисидаги мурожаатномасидир.
  • Ўзбекистон Республикаси фуқаролари давлат органларига ариза, таклиф ва шикоят билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эгадирлар.
  • Фуқароларнинг мурожаат қилиш ҳуқуқини амалга ошириши- бошқаларни, жамият ва давлатнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини бузмаслиги керак.
  • Хорижий давлатларнинг фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ушбу Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг давлат органларига мурожаат этиш ҳуқуқига эгадирлар.
  • Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига, фуқаролар мурожаатлари соҳасидаги муносабатлари, ушбу Қонунда белгиланган тартибга биноан бошқарилади.
  • Фуқароларнинг мурожаатлари, агар қонун ҳужжатларида уларни кўриб чиқишнинг бошқача тартиби назарда тутилган бўлса, ушбу Қонунга мувофиқ кўриб чиқилмайди.
  • Фуқароларнинг мурожаат қилиш ҳуқуқи ихтиёрий равишда амалга оширилади. Ҳеч ким бирон бир муроажаатга қарши чиқиш ёки уни ҳимоя қилиш ҳаракатларида қатнашишга мажбур қилиниши мумкин эмас.
  • Фуқаро унинг мурожаатини қабул қилиш ва кўриб чиқишнинг асоссиз рад этилганлиги устидан бўйсуниш тартибига кўра ундан юқори турувчи органга, ёки тўғридан-тўғри судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга.