Бош саҳифа Мижозларга

Савол ва жавоблар

Амалдаги "Шартномавий нархларда объектларни қуриш учун лойиҳа-қидирув ишлари нархини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом" га мувофиқ, лойиҳа-қидирув ишлари (ЛҚИ) таркибига лойиҳалаш ҳужжатларини ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва қурилишнинг боришини назорат қилиш билан боғлиқ бўлган барча ишларни ўз ичига олади, шу жумладан:

  • муҳандислик - қидирув ишлари;
  • томонлар билан келишилган босқичларга мувофиқ, лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш;
  • лойиҳа ҳужжатлари экспертизаси;
  • Қурилиш устидан муаллифлик назоратини амалга ошириш.

Юқоридаги кўрсатиб ўтилган ишларнинг қиймати, юқоридаги низомнинг 5-иловасига мувофиқ чекланган кўрсаткичлар  бўйича ҳисобга олинади.

ЛҚИ қийматини аниқлашда, томонлар қуйидаги усулларни қўллаши мумкин.

  • қурилиши якунланган ўхшаш объектни ЛҚИ қийматибўйича қўллаш;
  • ресурслар харажатлари бўйича;
  • ўхшаш лойиҳалар бўйича.

Батафсил тавсиф:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Қурилиш соҳасида фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида» 2003 йил 24 сентябрдаги 410-сонли қарорига мувофиқ, қуйидаги фаолият турларини лицензиялаш белгилаб ўтилган:

  • архитектура- шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш;
  • қурилиш лойиҳаларининг экспертизасини ўтказиш;
  • баландликда қурилиш-монтаж ишларини, саноат альпинизм усулидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқиш;
  • кўприклар ва туннелларни лойиҳалаш, қуриш, эксплуатация қилиш ва таъмирлаш;
  • мудофаа иншоотларини лойиҳалаш, қуриш, фойдаланиш ва таъмирлаш;
  • юқори даражали хавфи бўлган объектлар ва потенциал хавфли ишлаб чиқаришларни лойиҳалаштириш, қуриш, эксплуатация қилиш.

Шу билан бирга, юқорида кўрсатилган қарорга биноан, ишга тушириш ишлари лицензияланмайди.