Бош саҳифа Хизматлар

Мувофиқлаштириш — маслаҳат органи

"SANOAT XAVFSIZLIGI" Давлат унитар корхонаси, саноат хавфсизлиги экспертизаси тизимининг мувофиқлаштириш-маслаҳат органи ҳисобланиб, қуйидаги асосий вазифаларни бажаради:

  • экспертиза тизимидаги барча иштирокчиларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш;
  • экспертиза ва аккредитация тизимида амал қилувчи меъёрий ҳужжатларни расмийлаштириш ва нашр этилишини ташкил қилиш;
  • эксперт ташкилотлари фаолияти, экспертиза тизимининг меъёрий -услубий базаси ҳолати тўғрисидаги маълумотларни таҳлил қилиш ва умумлаштириш;
  • саноат хавфсизлиги соҳасидаги экспертиза тизимининг иштирокчилари ва аъзоларига ахборот билан таъминлашда кўмалашиш;
  • манфаатдор ташкилотларга, юридик ва жисмоний шахсларга саноат хавфсизлиги соҳасида аккредитациядан ўтиш қоидалари, тартиби ва мезонлари бўйича маслаҳатлар бериш;
  • саноат хавфсизлиги бўйича Идоралараро кенгашга, экспертиза тизими қоидалари ва низомини такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш;
  • замонавий халқаро талабларга жавоб берадиган экспертиза Тизимини яратиш бўйича ташкилий ишларни амалга ошириш.

Экспертиза ташкилоти (ЭТ) фаолиятининг вазифалари саноат хавфсизлигини лойиҳалаш босқичларида ёрдам кўрсатилишини таъминлаш, эксплуатация қилиш, қайта жиҳозлаш, хавфли ишлаб чиқариш обьъектларини консервациялаш ва тугатиш ҳисобланади.

ЭТ ўз фаолияти давомида, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишларига, бошқа қонун ҳужжатларига, Саноат хавфсизлиги Давлат қўмитасининг қарорларига, саноат хавфсизлиги соҳасидаги меъёрий техник ҳужжатларга, мувофиқликни баҳолаш билан боғлиқ ҳужжатларга, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.

  • «Хавфли ишлаб чиқариш объэктларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида» 2006 йил 28 сентябрдаги ЎРҚ-57-сонли Ўзбекистон Республикасининг Қонуни.
  • Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 10 декабрдаги 271-сонли "Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори.
  • Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.10.2018 йилдаги 784-сонли "Саноат хавфсизлиги экспертизасини ўтказиш ва эксперт хулосаларини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори.

Эксперт ташкилотининг (ЭТ) вазифалари:

  • ЭТ фаолиятини амалга ошириш (кейинги ўринларда “экспертиза бўйича ишлар” деб юритилади), ўз ичига қуйидагиларни олади:
    • хавфли ишлаб чиқариш объектларида (ХИЧО) қўлланиладиган лойиҳалаш ҳужжатлари, техник қурилмалар, бино ва иншоотларнинг саноат хавфсизлиги экспертизаси, саноат хавфсизлиги (СХ) декларациясини экспертиза қилиш;
    • СХ декларациясини ишлаб чиқиш;
    • ХИЧО индентификациясини ўтказиш;
  • экспертиза ўтказишда асосланадиган меъёрий-техник ҳужжатлар, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ва меъёрий ҳужжатлар фондини танлаш ва юритиш;
  • Экспертиза хулосаларини расмийлаштириш ва бериш;
  • берилган эксперт хулосаларининг рэстрларини юритиш;
  • экспертиза бўйича ишларнинг мураккаблиги ва нархини ҳисоблаш меъёрларини аниқлаш;
  • Экспертиза бўйича ишларни ўтказиш давомида синовларни ташкил қилиш (зарурат туғилганда).